...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошкент метрополитени” бир неча турдаги солиқларидан озод этилди


11:52, 04.01.2017 Жамият
 3 164

“Тошкент метрополитени” ДУК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилий тузилмасига киритилди.

Тошкент метрополитени  2022 йил 1 январгача ер, мол-мулк солиқларидан ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилди. Бундан ташқари, Тошкент меторополитени ва “Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик жамияти 2027 йил 1 январга қадар четдан олиб келинувчи машина, механизм, анжомлар, материаллар, эҳтиёт қисм, ашёларга божхона расмийлаштируви учун зарур йиғимлардан ташқари, барча божхона тўловларидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хабар тарқатди.
 
Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси “Тошкент метрополитени” ДУКни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилий тузилмасига киритишни таклиф этди.
 
Бундан кўзланган асосий мақсад, метрополитен йўналишларини ривожлантириш, йўловчилар оқимини кўпайтириш, замонавий технологияларни жорий этиш орқали молия-хўжалик фаолиятининг самарадорлиги ва рентабеллигини оширишдир.
 
Шу тариқа, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг корхоналари ва “Тошкент метрополитени” ДУК орасида беғараз асосда ўтказилаётган мол-мулк қўшимча қиймат солиғи, юридик шахслар даромад солиғига тортилмайди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ўзбекистон темир йўллари Тошкент метрополитени 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар