...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Telia” ва “Coscom” компаниялари ўз айбини тан олди


16:38, 22.09.2017 Олам
 4 285

“Telia” компанияси Ўзбекистон компанияларидаги коррупция масаласида 1 млрд доллар тўлайди

Поралар масаласида “Telia” халқаро телекоммуникация компанияси ва унинг Ўзбекистондаги филиали “Coscom” МЧЖ 965 миллион АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди.
 
Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги 22 сентябрь куни хабар берди. АҚШ прокуратураси Telia компаниясининг Нью-Йоркдаги ҳисоб рақамлари орқали Ўзбекистондаги давлат хизматчиларига пора бериш тизимини яратганликда айбламоқда.
 
Telia ва Coscom компаниялари ўзининг менежер ва ходимлари орқали ўзбекистонлик телекоммуникация соҳасида катта таъсирга эга бўлган давлат хизматчиларига пора берганини тан олган.
 
Компания барча томонларнинг келишиши учун АҚШ, Голландия ва Швеция ҳукуматларига 965 миллион АҚШ доллари тўлайди.
 
Ҳозирги вақтда олиб борилаётган коррупцион ҳаракатлар юзасидан текширишлар давомида жарималарнинг умумий 1,76 миллиард АҚШ доллари экани айтилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:АҚШ Телиа Coscom 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!