...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Сайёра маликаси-2015” совриндори маълум бўлди


14:22, 06.12.2015 Олам
 3 480

Филиппин вакиласи нуфузли “Сайёра маликаси-2015” танловининг бош соврини ғолибига айланди. Бошқа номинациялар бўйича ҳам ғолиблар номи эълон қилинди.

Филиппинлик 25 ёшли Анжелия Онг Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган “Сайёра маликаси-2015” танловининг ғолиби деб топилди. Бу ҳақда Philippine Star интернет сайти хабар бермоқда.

Анжелия Онг Филиппин давлати номидан иштирок этди.  Унинг бўйи 170 см., танлов мезонлари бўйича унинг қомати “81-61-90”га тенг деб топилган. Шахсий ҳаётига тўхталадиган бўлсак, у университет талабаси ҳисобланади. Отасидан эрта ажралган Анжелия ва унинг укаси ёлғиз онасининг қўлида тарбияланишган.

“Сайёра маликаси-2015” гўзаллик танлови доирасида бошқа номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. “Ҳаво маликаси” унвони 26 ёшли австралиялик Даянна Грагедага, “Сув маликаси” унвони АҚШлик Британи Энн Пейнга, “Олов маликаси” унвони эса бразилиялик Тиесса Сикертга насиб қилди.

Ўтган йили “Сайёра маликаси” танловининг энг олий мукофотига ҳам Филиппин вакиласи сазовор бўлган эди. Ўшанда 20 ёшли Жеми Харрел танлов ташкилотчилари томонидан энг гўзал қиз, деб тан олинган.

Маълумот сифатида айтиш лозимки, “Сайёра маликаси” танлови “Жаҳон маликаси”, “Коинот маликаси” каби бир қатор нуфузли танловлар билан бир қаторда туради.
Адиз Аҳмедов

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Surayyo
14:01 09.12.2015

Rasm yoqdi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!