...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Нуроний” жамғармасининг номи ўзгарди


12:37, 30.12.2016 Жамият
 3 894

Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси таъсис мажлисининг Жамғарма номини Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармаси этиб ўзгартирилади.

29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.
 
Ушбу фармонда Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси таъсис мажлисининг Жамғарма номини Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармаси (кейинги ўринларда “Нуроний” жамғармаси деб аталади) этиб ўзгартириш ва унга қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этишни юклаш борасида сўз боради.
 
Шунингдек, фармонда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги замонавий талабларни ва Жамғармага юкланган янги вазифаларни ҳисобга олган ҳолда “Нуроний” жамғармасининг янги таҳрирдаги уставини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасига кўмаклашиши борасида ҳам айтилган.
 
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойининг илк ҳафтасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда сўзлаган нутқ сўзлаганди. Унда президент “Нуроний” жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш ҳақида гапирган эди.
Умида Якубова

Теглар:Нуронийлар жамғармаси Президент фармони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар