...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда яна бир янги вазирлик тузилди


20:48, 04.02.2019 Жамият
 4 590

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 1 февраль куни имзолаган “Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ташкил этилди. Қуйидагилар мазкур янги вазирликнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
 
Ўзбекистон Республикасининг энергетика хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга қаратилган ёқилғи-энергетика тармоғида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
 
электр ва иссиқлик энергияси, кўмирни ишлаб чиқариш, етказиб бериш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, нефть, газ ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ва улардан фойдаланишнинг давлат томонидан тартибга солинишини амалга ошириш;
 
республиканинг энергетика соҳасида ягона норматив-ҳуқуқий ва техник тартибга солишни амалга ошириш;
 
ёқилғи-энергетика комплексини стратегик режалаштириш ва ривожлантиришнинг мувозанатли тизимини яратиш ва ривожлантириш, энергия ресурслари ишлаб чиқаришни ошириш ва диверсификация қилиш, барча турдаги энергия ресурсларини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва истеъмол қилишнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли узвий боғлиқ прогнозларини, шунингдек, энергетика тармоғини комплекс ривожлантириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш;
 
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, энергия ресурслари бозорида қулай рақобат ва ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни рағбатлантирувчи тариф сиёсатини такомиллаштириш ҳисобига ёқилғи-энергетика тармоғининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш;
 
ёқилғи-энергетика тармоғида инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини мувофиқлаштириш, энергия ресурсларини қазиб олиш ва ишлаб чиқариш жараёнларига хусусий капитални фаол жалб қилиш, халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар, банклар ва бошқа тузилмалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
 
энергетика соҳасига корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини, илғор ахборот-коммуникация технологияларини ҳамда бошқарув, ҳисобга олиш ва назоратнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этишда кўмаклашиш, шу асосда энергетика соҳасида бошқарув самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, энергетика тармоғи ташкилотлари молия-хўжалик фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш;
 
нефть-газ ва электр энергетика тармоғи ташкилотларининг ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион технологияларни жорий этишни рағбатлантириш, энергия ресурсларини тежаш ва энергия самарадорлиги даражасини ошириш;
 
энергетика соҳасида муҳандис-техник ва бошқарув кадрларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш.
 

Теглар:Энергетика вазирлиги Президент фармони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар