...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Истеъдод” жамғармасининг вориси ташкил этилди


09:49, 26.09.2018 Жамият
 2 064

Президент фармони билан янги жамғарма тузилди.

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур ҳужжатга кўра Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш маркази Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) этиб қайта ташкил этилди.
 
Жамғарма Хорижда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировкаси ва ўқишини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси этиб белгиланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Эл-юрт умиди жамғармаси Президент фармони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар