...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Эл-юрт умиди” жамғармаси кимларга ўқиш ҳаражатларини тўлаттиради?


14:36, 26.09.2018 Жамият
 3 237

Қандай ҳолларда спитендиат ўқиши учун кетган ҳаражатлар ўзи томонидан қопланиши кераклиги белгилаб берилди.

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси тузилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Давлат раҳбарининг фармонида белгиланишича, Жамғарманинг молиявий кўмагида таълим олган кадрларга давлат ташкилотларида ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.
 
Спитендиат қуйидаги ҳолларда уни ўқитишга сарфланган барча молиявий ҳаржатларни қоплаб беради:
 
  • узрсиз сабабларга кўра хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг талабалари сафидан чиқарилганда;
  • таълим тугагандан сўнг давлат ташкилотларида меҳнат фаолиятини давом эттиришдан бош тортганда.
 
Шунингдек, ДТМ хорижда таълим олиш, малака ошириш ва стажировка ўташ учун номзодларни танлов асосида танлаб олишни ташкил этишда Жамғармага ҳар томонлама услубий ёрдам кўрсатади. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Президент фармони Эл-юрт умиди жамғармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар