...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Damas Mersedes-Benz’га келиб урилган” – Бош вазир иштирокидаги ЙТҲ бўйича Бош прокуратура маълумот берди


09:48, 21.08.2018 Жамият
 21 188

ЙТҲ 20 август куни соат 9:30 ларда содир бўлган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Бекободдан Тошкентга қайтаётганида йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ЙТҲ бўйича Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий маълумотларни тақдим этди.
 
Хабарда айтилишича, 20 август куни соат 9:30 ларда, “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобил йўлининг 92-километрида, фуқаро Сайидов Бахтиёр Абдужалилович бошқарувидаги Damas русумли давлат рақам белгиси 10U945LA бўлган автомашинани ишончнома орқали бошқариб, Бекобод тумани, Зафар қўрғони томонидан Бекобод шаҳар томонга ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ҳолда йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ва ҳайдовчи Толипов Рустам бошқарувидаги Mersedes-Benz давлат рақам белгиси 01215АВА бўлган хизмат автомашинасининг чап ён томон ўрта қисмига урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
 
Тиббиёт маълумотномасига кўра, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Mercedes-Benz русумли хизмат автомашинаси салонида бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповда тиббий муолажа талаб этилмайдиган енгил шикаст, Бош вазир ўринбосари А.Султоновда чап сон суяги чиқиши, чаноқ косачаси ёпиқ синиши, кўкрак қафаси 7-10 қовурғалари ёпиқ синиши, бош тепа соҳаси лат ейиши, Президент девони масъул ходими У.Қурбоновда ўнг қўл билак суяги ёпиқ синиши каби тан жароҳатлар, ҳайдовчи Р.Толиповда бош тепа соҳаси ҳамда ўнг елка, ўнг билак очиқ бўғими юмшоқ тўқималари лат ейиши каби жароҳатлар аниқланган.
 
Шунингдек, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Damas ҳайдовчиси Б.Саидовда пешона соҳаси лат ейиши, йўловчи А.Мелибоевда ўнг умров суягини ёпиқ синиши каби жароҳатлар аниқланган.
 
А.Султонов, У.Қурбонов, Б.Саидов, А.Мелибоевлар шифохонага жойлаштирилиб, уларга зарурий тиббий муолажалар кўрсатилмоқда. Р.Толиповга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Абдулла Арипов Абдулла Султанов ЙТҲ Бекобод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар