...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бодомзор”да Captiva уриб кетган аёл оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётибди


18:21, 24.03.2016 Жамият
 9 863

Captiva автомобили ҳайдовчиси уриб юборган аёл айни дамда Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг Жонлантириш бўлимида ётибди.

Ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳида тарқалган хабарларга асосланган ҳолда 22 март куни Тошкент шаҳрининг “Бодомзор” маҳалласида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабар берган эдик. Унда ЙТҲга сабабчи бўлган Captiva автомобили ҳайдовчиси машинани юқори тезликда бошқариб, бир одамни уриб юборгани ва маҳалладаги Cobalt ҳамда Spark автомобилларига ҳам зиён етказгани ҳақида айтилган эди.

Мазкур воқеадан сўнг ҳайдовчи уриб юборган аёлнинг оила аъзолари таҳририятимиз билан боғланишди. Жабрланувчи Насиба Қосимованинг яқин қариндошларидан бири Неъмат Хотамовнинг маълум қилишича, ЙТҲ 22 март куни соат 7:30 лар атрофида содир бўлган. “Воқеага гувоҳ бўлганларнинг айтишларича, машинадан икки йигит ва бир қиз тушиб жуфтакни ростлашган. Жияним айни дамда жуда оғир аҳволда. Ўша куниёқ Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасига жойлаштирдик. Жиянимнинг елкаси синган, шу сабаб докторлар уни операция қилишди, лекин қон босими кескин тушиб кетгани учун операция охирига етмай қолди. Ҳозир жиянимни Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази (собиқ 16-сон шифохона)га жойлаштирдик”, –  дейди Неъмат Хотамов изтироб билан.

39 ёшли Насиба Қосимованинг уч нафар фарзанди бор. Катта фарзанди касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

Биз Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг Жонлантириш бўлимига қўнғироқ қилдик. Гўшакни кўтарган навбатчи шифокор ҳақиқатан ҳам Насиба Қосимова шифохонага оғир аҳволда олиб келинганини айтиб, унинг ҳозирги ҳолатини “ўта оғир”, – деб баҳолади.

Ҳабиба Калонхонова, жабрланувчининг онаси:

— Қизимнинг аҳволи жуда оғир. Айни дамда ИИВ ходимларига мурожаат қилдик. Улар бу воқеа ўрганилаётганини айтишди. Гувоҳларнинг айтишича, машинани ёш қиз бошқарган эмиш. Минг афсуски, ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумотларга эга эмасмиз.

Воқеа тафсилотлари билан сайтимиз орқали таништириб боришга ҳаракат қиламиз. Жабрланувчи Насиба Қосимовага эса таҳририятимиз номидан соғлик тилаб қоламиз.

Теглар:ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Ziyoda
13:13 26.03.2016

Bugun Nasiba Kosimova Olamdan o'tdin. Ularni oyilasiga chuqur taziyamni bildiraman. Urib yubor insonlarga ming lanat bolarini qarg'ishi ursin


Faceroll
23:15 25.03.2016

Jinoyatchilar ushlanibdimi? savol javobsiz qolmqda.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар