...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Шавкат Мирзиёев: Ислом Каримовнинг ўгитлари мақбарага араб тилида битилиши керак (видео)


09:08, 15.04.2017 Жамият
 2 882

Президент ташрифни Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади. Буюк давлат арбоби руҳига Қуръон тиловат қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 14 апрель куни Самарқанд вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Президент ташрифни Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади. Буюк давлат арбоби руҳига Қуръон тиловат қилинди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда барпо этилаётган ёдгорлик мажмуаси лойиҳаси билан танишиб, ўзининг кўрсатмаларини айтиб ўтди.

"Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасига келадиган одамлар бу ерга чиқишда умуман қийналмаслиги керак. Зиналарни янада пасайтириш лозим, токи одамлар ерда юргандек кўтарилишсин. Биринчи Президентимиз айтган сўзларни, ўгитларни мақбара деворларига араб тилида битиб, тагига Ислом Каримов деб ёзиб қўямиз. Бутун дунёдан келган ислом дунёси пешволари Ислом Каримов қандай инсон бўлганини билиши керак", дейди Президент.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Самарқанд Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар