...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зулфиқор Мусоқов “Ўзбеккино” миллий агентлиги Бадиий кенгашидан норозими?


17:01, 23.09.2017 Кино
 17 096

Режиссёр: “Мени кинодаги 30 йиллик меҳнат фаолиятимда айнан ўзбек киносида ўн учинчи марта раҳбарият алмашиши...”

“Ўзбеккино” миллий агентлигига янги Бадиий кенгаш тайинланди. Шуҳратилла Ризаев (Шуҳрат Ризаев) 15 кишидан иборат Бадиий кенгаш раиси этиб тайинланган.
 
Бадиий кенгаш таркибига шунингдек, Муҳаммаджон Қуронов, Мавзур Маҳмудов, Нигора Каримова, Абдуқаюм Йўлдошев, Назар Эшонқулов, Эркин Аъзам, Жаҳонгир Қосимов, Баҳром Усмонов, Жаҳонгир Аҳмедов, Рустам Саъдиев, Шуҳрат Маҳмудов, Феруза Файзиева, Мақсуд Абилов каби ижодкорлар киритилган. Уларнинг аксарияти режиссёрлар.
 
Бу хабар ОАВлар орқали эълон қилингач, таниқли режиссёрлардан бири Зулфиқор Мусоқов ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали Бадиий кенгаш аъзоларига нисбатан ўз муносабатини билдирди. Жумладан, у қуйидагича ёзган:
 
“Очиғини айтганда, одам ҳайратда қоладиган хабар... агар бу янгилик расмий сайтда эълон қилинмаганида, ҳеч қанақа изоҳ бермасдим. .. Мени кинодаги 30 йиллик меҳнат фаолиятимда айнан ўзбек киносида ўн учинчи марта раҳбарият алмашиши...
 
Худога шукур, ҳеч қачон биронта лавозимни эгалламаганман ва ҳеч қанақа лавозимга интилмаганман... Бир неча бор бадиий кенгашга пулсиз аъзо бўлганман, бир-икки марта ўз хоҳишим билан чиқиб кетдим, сабаби лўнда: “чўнтакдаги бадиий кенгаш” менга тўғри келмаган...
 
5 йил олдин киномизни собиқ раҳбарларидан бири менга “Сиз профессионал киночисиз, иккита режиссёрлик маълумотингиз бор, гапда эмас, амалда ўз асарларингиз билан шуни исботлаган инсон бўлиб туриб кетиб қолсангиз, кинонинг аҳволи нима бўлади?” деганидан кейин қолгандим...
 
Зорим бор, зўрим йўқ...
 
Демак, бугунги кунда профессионализм деган тушунча керак эмас экан... Биронта янги кенгаш аъзоларига менда ҳеч қанақа шахсий хусуматим йўқ, аксинча, кўпларини танимасам ҳам уларни инсон сифатида ҳурмат қиламан... бу табиий ҳол. Гап аниқ иш ҳақида...
 
Раҳматли Президент Ислом Каримов кино ва бадиий кенгаш ҳақидаги фармонда аниқ айтган эди: бадиий кенгашга талабчан, юксак профессионал, кино санъатига кўзга кўринарли ҳисса қўшган мутахассислар чақирилиши лозим, деб.
 
Ҳозирги Президент Шавкат Мирзиёев ҳам ижодкорлар билан учрашувда шу фикрни давом эттирдилар: БАДИИЙ КЕНГАШГА ФАҚАТ ЮКСАК ПРОФЕССИОНАЛЛАР ТАНЛАНИШИ КЕРАК.
 
Менку майли, лекин бадиий кенгашдан профессионал киноижодкорлар Ўзбекистон санъат арбоблари Ҳайрулла Жўраев, Риҳсивой Муҳаммаджонов, кинорежиссёр Баҳодир Одиловни (ҳаммаси олий махсус кино мактабларини битирган) биронта одам шунча йил ишлагани учун раҳмат демасдан, бадиий кенгашдан четланиши, менимча, одобдан эмас...”.
 
Зулфиқор Мусоқовнинг бу гапларини ўқиган инсон тушунадики, режиссёр Бадиий кенгаш таркибидан норози. Унинг бу фикрлари инобатга олинадими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади...
 
Ижодкор айтганидек, қарийб 30 йил давомида 13 марта раҳбар алмашган. Бу ҳолат ўн тўртинчи марта юз бериши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас...
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбеккино Зулфиқор Мусоқов Бадиий кенгаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!