...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зимбабвени 37 йил бошқарган Магубе президентликдан кетмоқчи эмас


18:12, 18.02.2017 Олам
 2 242

1980 йилдан бери Зимбабвени бошқариб келаётган Магубе вафот этса ҳам сайловда ғолиб бўлади.

Зимбабве Республикасининг 92 ёшли президенти Роберт Мугабе мамлакатда келгуси йил бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда “Associated press” хабар берган.
 
Зимбабве Африка миллий иттифоқи-Ватанпарварлар фронти (ЗАНУ-ПФ) партиясининг котиби Игнатус Чомбо бу ҳақда маълумот билдирди. У президентни ўз бошқаруви даврида мамлакатни оқилона ва мўътадиллик тамойили асосида юритмоқда, деб таъкидлаган.
 
1980 йилдан бери Зимбабвени бошқариб келаётган президент Мугабенинг турмуш ўтоғи, Грейс Мугабе ҳукумат тарафдорлари митингида шундай деди:
 
“Агар Яратган Мугабенинг ўлимини хоҳлаган тақидирда ҳам, унинг номзоди сайлов бюллетенида пайдо бўлади ва сизлар фуқароларнинг марҳум Мугабега овоз бераётганига гувоҳ бўласиз. Чунки халқ Мугабени севади”.
 
Бундан аввал, Роберт мамлакатни умрининг сўнгги кунигача бошқаришга тайёр эканини, агар бошқарувчи партия унинг кетишини сўраса, бажо келтиришини айтган.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Зимбабве Зимбабве президенти сайлови Грейс Мугабе Игнатус Чомбо Роберт Мугабе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!