...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зангиотада фуқаро танишини ўз уйида пичоқлади


12:59, 27.10.2017 Жамият
 4 221

Танишини уйига таклиф қилиф унга тан жароҳати етказган шахс қўлга олинди.

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Зангиота туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш билан боғлиқ жиноят содир этилди.
 
1983 йилда туғилган Рафаэль Голубев (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйида таниши, 1981 йилда туғилган Николай Петров билан ўзаро келишмовчилик туфайли жанжаллашиб қолган. Келиб чиққан жанжал вақтида Голубев Петровнинг қорин соҳасига пичоқ билан уриб тан жароҳати етказган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Рафаэль Голубевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисмига асосан қасддан баданга оғир шикаст етказганлиги учун жиноят иши қўзғатилди.
 
Ҳозирда тергов ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Жиноят иши Пичоқ санчди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар