...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусобод деҳқон бозоридаги ҳангома


20:00, 16.07.2017 Жамият
 13 550

“Элга хизмат”ми ёки сифатли гўшт? Юнусобод бозори кимни алдаяпти?

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи муносабати билан Юнусобод деҳқон бозорида “тубдан ўзгаришлар” содир бўлди. Бир килограмм гўштнинг нархи 35-40 мингга кўтарилиб кетгани аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатган эди. Аммо кеча Юнусобод деҳқон бозорида бир килограмм гўштнинг нархи 21 минг сўмдан сотилди. Гўшт расталари олдидаги турнақатор одамлар навбатининг кети узилмади.
 
Растага қўйилган “чиройли” лаҳм мол ва қўй гўшти, шўрвабоп гўштларни кўриб, ҳар ким ҳам бепарво ўтиб кета олмайди. Навбатнинг катта-кичиклигига қарамай, кутишга, рўзғорга гўшт олишга қарор қилади киши. Тўғри-да, ахир бошқа бозорларда сотилаётган бир кило гўштнинг нархига нақд икки кило олиш мумкин.
 
“Элга хизмат”нинг гўштига ўхшар экан”, деди бахти чопиб, гўшт харид қилишга муваффақ бўлган бир кекса аёл норози бўлиб.
 
“Элга хизмат”нинг гўшти, деган ибора билан қизиқдим. Маълум бўлишича, “Элга хизмат” деган ёзувли жойларда сотиладиган гўштнинг нархи сифатига яраша паст бўлар экан. Разм солиб, сотилаётган гўшт бошқаю, растада кўргазмага қўйилган гўшт бошқа эканини пайқаган одамлар секин-аста тарқала бошлади.
 
Ҳақиқатан ҳам, сотилаётган гўштнинг нархи 27-30 минг сўм, аммо кўриниши иштаҳабоп эмас. Сотувчилар янаям арзонроғини таклиф этиб, гўштнинг ёнига бир талай қоқ суяк қўшиб бериши, ҳар қандай харидорнинг ғазабини қўзғатади. Бундай кўзбўямачилик кимга керак?!
Муҳайё Саидова

Теглар:Юнусобод Гўшт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар