...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда йиғилади: 20 футболчи чақирилди


19:48, 16.07.2017 Спорт
 3 467

Самвел Бабаян мазкур ўқув-машғулотлар йиғинига 20 нафар футболчини жалб этди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадида шу йилнинг 17-23 июль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳри яқинидаги Кожаэли музофотининг Измит шаҳарчасида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.
 
Самвел Бабаян мазкур ўқув-машғулотлар йиғинига 20 нафар футболчини жалб қилди. Йиғин ФИФА кунларида ўтказилмаётгани туфайли легионер футболчилар таклиф қилинмади.
 
Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”);
 
Ҳимоячилар: Александр Мерзляков (“Қўқон-1912”), Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Шерзод Аъзамов (“Насаф”), Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”), Владимир Козак (“Пахтакор”);
 
Ярим ҳимоячилар: Суҳроб Бердиев (“Қўқон-1912”), Саламат Қуттибеов (“Локомотив”), Давронбек Умиров (“Бунёдкор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Мурод Тошматов (“Металлург”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Баҳром Абдураҳимов (“Насаф”), Эркин Бойдуллаев (“Қизилқум”);
 
Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Шоҳруз Норхонов (“Бунёдкор”).
 
Қайд этиш жоиз, Марат Бикмаев, Ислом Тўхтахўжаев, Достон Ҳамдамов, Рустам Ашурматов ва Жамшид Искандеров жароҳати туфайли Туркиядаги йиғинга чақирув олмади.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 турнири саралаш босқичи 9-турини 31 август куни сафарда Хитой термасига қарши ўтказса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси Самвел Бабаян ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!