...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди


16:00, 04.08.2018 Жамият
 9 800

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 30 июль куни куни Россия Федерациясининг Ростов области Аксай раёни “Ростов-Волгодонск” йўналишининг 11 километрида,  КамАЗ русумли юк автомобиль,  салонида 9 нафар йўловчи бўлган Volkswagen Transportyor русумли микроавтобус билан тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берди.
 
“Содир бўлган ЙТХ натижасида 3 нафар инсон халок бўлган ва 6 нафар инсон турли даражада тан жарохати олган.  Халок бўлганларнинг 2 нафари ва жабрланганларнинг 3 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир”, дейилади хабарда.
 
Халок бўлганлар:
 
Норбутаев Асатулла Эшбекович, 1963 й. т.
Сатарова Шахноза Абдулаҳатовна, 1985 й. т.
 
Жароҳатланганлар:
 
Сайдаматов Сайдулла Тожиматович, 1965 й. т.
Юнусов Жасур Илхамович, 1988 й. т,
Чориев Сайдулла Бобаевич, 1987 й. т.
 
Жабрланганлар Ростов областининг Аксай районидаги Аксай шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Уларга керакли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
 
“Бўлиб ўтган ҳалокат юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги,  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги,  Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳамда маҳаллий диаспоранинг биргаликдаги ҳаракатлари натижасида 2018 йил 3 август куни соат 22:10 да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг “Ростов-Тошкент” йўналиши бўйлаб учаётган самалётида ҳалок бўлган икки фуқаронинг жасадларини ўз ватанига этказишди ҳамда дафн қилиш учун яқинларига топширишди”, деб таъкидланган хабарда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ростов ЙТҲ ФВВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар