...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЙПХ ходими тузган баённомага қаршиликни қандай кўрсатиш мумкин?


14:43, 11.04.2018 Жамият
 7 459

Ҳайдовчилар ЙПХ ходими томонидан тузилган маъмурий баённомага ўз норозиликларини ва фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдиришлари мумкин.

Йўл-патрул хизмати ходми томонидан йўл ҳаракати қоидабузарлиги тўғрисидаги баённома тузилганда ҳайдовчида тузилган баённомадан норозилик туғилса, баённоманинг қаерида нима деб ёзиши ва қўл қўйиши керак? Ушбу саволга ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали қуйидагича жавоб берилди.
 
Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 5 июлда 2240-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими (ДЙҲХХ) ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида баённома расмийлаштириши белгиланган (бундан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш мустасно).
 
Маъмурий баённома уни тузган ДЙҲХХ ходими ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланади, гувоҳлар, холислар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда маъмурий баённома улар томонидан ҳам имзоланади.


 
Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан маъмурий баённомада белгиланган жойга ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қўйишга, шунингдек мазкур маъмурий баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.
 
Маъмурий баённомадан норозилик баённоманинг қайси қисмига ёзилиши қуйидаги суратда қизил чизиқ билан белгилаб қўйилган.

Теглар:Маъмурий баённома ЙПХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар