...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яширин цехларда пахта ёғи ишлаб чиқараётганларнинг кирдикорлари фош бўлди


13:05, 13.01.2017 Жамият
 3 420

Р.Сафоевнинг уйида қиймати 4,3 млн сўмдан ортиқ бўлган 546 литр сифатсиз пахта ёғи ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланган.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимдари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари ҳамкорликда назорат органларидан рўйхатдан ўтмасдан, конунга хилоф равишда тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган, аниқроғи қўлбола цехларда тайёрланган, сифатсиз пахта ёғини пуллаётган шахслар фаолиятини фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Бошқарманинг ишонч телефонларига келиб тушган маълумотлар асосида Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи Р.Сафоевнинг (мақолада барча исм ва шарифлар ўзгартирилган) яшаш хонадони кўздан кечирилганда, бу ерда сотиш мақсадида қиймати 4,3 млн сўмдан ортиқ бўлган 546 литр сифатсиз пахта ёғи ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланган.
 
Шунингдек, фуқаро Қ.Болтаев қиймати 2,1 млн сўмдан ортиқ бўлган 273 литр сифатсиз пахта ёғи яширинча олиб кетаётган вақтда қўлга тушди
 
Таъкидлаш жоизки, 2016 йил давомида Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан юртдошларимиз саломатлигини хавфга қўйиб бўлса-да, истеъмолга яроқсиз пахта ёғини пуллашга оид 7 та қонунбузарлик ҳолатларини фош этишган. Натижада давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга уринган шахслардан қиймати 16,7 млн сўмдан ортиқ бўлган 2656 литр пахта ёғи олиб қўйилган.
 
Ҳозирда мазкур қоидабузарликларни илдизи билан бартараф этиш, ушбу сифатсиз пахта ёғини тайёрлаган яширин “цех”лар фаолиятини аниқлаш юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.
 

Теглар:Яширин цех Пахта ёғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар