...
МЕНЮ
ONLINE TV

Заҳарли пахта ёғи ишлаб чиқараётган бухоролик “тадбиркорлар”нинг қилмиши фош этилди


15:29, 02.06.2016 Жамият
 5 563

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан аниқланишича, бухоролик “учар тардбиркорлар” қўлбола “мойжувоз”да инсон саломатлигига зарарли пахта ёғи тайёрлаб келган

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизматининг хабар беришича, ҳуқуқни муҳофазза қилувчи органлар ходимлари томонидан Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида ўтказилган назорат тадбирларида давомида Қўшкумбак қишлоғида истиқомат қилувчи О.Раҳмоновнинг хонадонида яширин “цех” ташкил этилгани маълум бўлди.
 
Аниқланишича, хонадон эгаси юқори кучланишдаги электр қувватига яширинча уланга ҳолда қўлбола “мойжувоз”да инсон саломатлигига зарарли пахта ёғи тайёрлаб келган.
 
Тезкор тадбир давомида цехда 327 кг пахта чигити, 681 кг кунжара, 320 литр қўлбола усулда тайёрланган ўсимлик ёғи борлиги аниқланган.
 
Ачинарлиси шундаки, ёғ тайёрлаш учун мўлжалланган 13 дона қоғоз қопларга ортилган 240 кг чигитлар эса аслида уруғлик чигитлар бўлиб, уларга кимёвий заҳарли дорилар билан ишлов берилган. Шу сабабли, улардан тайёрланган пахта ёғи инсон саломатлиги учун ўта хавфли ҳисобланади.
 
Шунингдек, тезкор тадбирлар давомида ушбу қишлоқда истиқомат қилувчи яна бир фуқаро Ш.Жабборовнинг ҳам қинғир қилмишларига чек қўйилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда холислар иштирокида унинг хонадони ҳам кўздан кечирилганда, бу ерда ҳам яширин “цех” фаолияти йўлга қўйилгани маълум бўлди. Бу ерда мойжувоз, 6 та қопда салкам 120 кг чигит, 3 та қопда 45 кг кунжара борлиги аниқланди.
 
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом этмоқда.
 
Маълумот ўрнида, рақамларга мурожаат қилинса, 2016 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билар ҳамкорликда 4 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, салкам 800 литр ёғ, 2,3 тоннадан ортиқ чигит ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Теглар:Пахта ёғи Ғиждувон Давлат божхона қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

fazli8686
23:51 02.06.2016

Bu yog'larni xammasini Navoiy viloyatiga pullaydilar juda yaxshi ish bo'libdi "Qing'ir ishni qiyig'i 40 yilda emas xozir 40 kuda qaytyapti" yana tekshirsinlar yana shunaqalar ko'p G'ijduvonda Moychi,Suvchi,Kolachi,Qandchi,Priyanikchi va xokazo tekshirsinlar yana



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар