...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яқин келажакда нефт бозорини қайси мамлакат бошқариши айтилди


20:32, 05.03.2018 Олам
 6 623

Халқаро энергетика агентлиги АҚШнинг имкониятларини чамалаб чиқди.

АҚШ яқин беш йилда халқаро нефт бозорида ҳукмронлик қилади. Мамлакат 2020 йилгача жаҳон талабининг 80 фоизини қоплайди, деб хабар беради “Bloomberg” Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) тахминларига иқтибос келтириб.
 
ХЭА тахминларига кўра, келгуси беш йилда ОПЕКдан ташқари нефт қазиб олиш 2023 йилда суткасига 5,2 миллион баррелга (б/с) кўпайиб,  63,3 миллион б/с га етади.
 
Шунингдек, АҚШда нефт қазиб олиш 2023 йилда 2,7 миллион б/с га кўпайиб, 12,1 миллион б/с га етади. Сланецли нефт қазиб олиш анъанавий нефт етказиб беришни кўпроқ қоплай бошлайди.


 
АҚШнинг жаҳон нефт бозоридаги таъсири кучаяди. мамлакатнинг нефт экспорт қилиши икки баравар кўпайиб 2023 йилда 4,9 миллион б/с га етади, деб ҳисобламоқда ХЭА.
 
Жаҳоннинг нефтга эҳтиёжи 2023 йилга бориб 6,9 миллион б/с кўпайиб 104,7 миллион б/с га етади. Хитой “талабнинг асосий мотори” бўлиб қолади, деб таъкидламоқда агентлик.
 
ОПЕК ва Россия ўтган йилнинг 30 ноябрида нефт ишлаб чиқаришни камайтириш тўғрисидаги битимни 2018 йил охирига қадар узайтиришга келишиб олдилар.
 
Келишув иштирокчиларининг мақсади Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиш Ташкилоти давлатлари нефт заҳираларини охирги беш йиллик даражасига қайтариш ва нефт нархини ушлаб туришдан иборат, деб белгиланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ОПЕК АҚШ нефт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!