...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония табиий офат оқибатларини бартараф қилишга киришди


09:52, 11.07.2018 Олам
 1 891

Бугун Япония Бош вазири Синдзо Абэ Окаяамага учиб келган.

Аввалроқ, Японияда табиий офат қурбонлари 100 нафарга етгани ва бедарак йўқолганлар 80 нафардан ошгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Японияда сув тошқини ва кўчкилар қурбони сони 179 нафар кишига етган, 50 нафардан ортиқ одамнинг қаердалиги номаълумлигича қоляпди. Бу ҳақда Япония Ҳукумати Бош котиби Ёсихиде Суга Токиода бўлган анжуманда маълум қилган.
 
“Кучли ёмғир сабаб 176 киши ҳалок бўлди, яна уч нафар одам юраги ва ўпкаси тўхташ арафасида. Шунингдек, тўққиз киши бедарак йўқолган деб ҳисобланяпди”, деган у.
 
Унинг сўзларига кўра, сув тошқини оқибатларини бартараф қилиш ва йўқолганларни қидириш учун Мудофаа кучлари жангчилари билан бирга 75 минг одам, шунингдек, 83 та вертолёт ва бошқа махсус техникалар жалб қилинган.
 
Йирик япон автомобиль ишлаб чиқарувчилари Mazda ва Mitsubishi беш кундирки табиий офат жиддий зарар етказган Хиросима ва Окаяма префектураларидаги заводларини ишга туширолмаяпди.
 
Бугун Япония Бош вазири Синдзо Абэ Окаяамага учиб келган. У табиий офатдан зарарланган районларни кўздан кечирган, шунингдек, маҳаллий ҳокимият вакиллари билан учрашиб, эвакуация марказларига борган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Япония Табиий офат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!