...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янгийўллик оғуфуруш қўлга олинди


11:31, 08.06.2016 Жамият
 3 128

“Қорадори – 2016” тадбири давомида Янгийўллик фуқаронинг уйидан бир килограмм 248 граммдан ортиқ кўкнори топилди.

Айни кунларда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг олди-сотдисига қарши амалий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Тошкент вилояти Янгийўл туманида ўтказилаётган “Қорадори – 2016” тадбири давомида 1972 йилда туғилган, маҳаллий аҳолига мансуб фуқаронинг ҳовлиси текширилди. Натижада унинг омборхонасида бир килограмм 248 граммдан ортиқ миқдоридаги  кўкнор гиёҳванд моддаси яшириб қўйилгани аниқланган ва далилий ашё сифатида олинган.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари  олиб борилмоқда.

Теглар:Гиёҳванд моддалар Янгийўл ИИВ Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар