...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янгийўлда “ЗИЛ” ва Nexia тўқнашуви натижасида Nexia ёниб, кулга айланди


16:49, 07.06.2016 Технология
 9 271

Воқеага гувоҳлик қилганларнинг айтишича, ЙТҲ оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган.

Бугун, 7 июнь тонгида Тошкент вилояти Янгийўл туманидан ўтувчи автомагистралда даҳшатли йўл-транспорт ҳидисаси содир бўлди. Натижада Nexia русумидаги такси автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
 
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қолдирган изоҳларга қараганда, ЙТҲ Nexia русумидаги такси автомобили ҳамда “ЗИЛ” юк ташувчи машинаси иштирокида содир бўлган. “Катта тезликда магистралда ҳаракатланиб келаётган Nexia “ЗИЛ”нинг тагига кириб кетди”, деб ёзади гуруҳ аъзоларидан бири.
 
Воқеага гувоҳ бўлганларнинг хабар қилишларича, ЙТҲ оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган. Аммо бу маълумот ҳали ўз тасдиғини топганича йўқ. Жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.
 
Гуруҳ аъзоларининг фикрича, Nexia русумидаги такси автомобилига газ баллон ўрнатилган ва тўқнашув вақтида ёрилиб кетган бўлиши мумкин. 

Теглар:ЙТҲ Тошкент вилояти Янгийўл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!