...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги йил кечаси Истанбулда иккита теракт амалга оширилиши режалаштирилган эди


14:16, 21.01.2017 Олам
 12 355

Компьютердаги овозли ва матнли хабарлар орқали 5 та терактдан иккитаси Истанбул шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилгани аниқланди.

Янги йил кечаси куни Истанбулдаги тунги клубилардан бирида теракт содир этган шахс воқеадан 16 кун ўтиб, Эсенюрт туманида қўлга олинганди. Террорчи Абдулқодир Машарипов ушланган вақтда унинг қўл телефони ва ноутбуки полиция томонидан олиб қўйилди ва текширилди.
 
Ноутбукдаги маълумотлардан аниқланишича, Янги йил кечаси Истанбулда иккита теракт уюштирилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда “Haber7.com” сайти хабар бермоқда.
 
Компьютердаги овозли ва матнли хабарлар орқали 5 та терактдан иккитаси Истанбул шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилгани аниқланди. Улардан бири тунги клубдаги теракт бўлса, иккинчиси бошқа жойда содир этилиши керак эди.
 
Айни вақтда полиция иккинчи террорчини қидириш ишлари бошлаб юборган. Абдулқодир Машарипов юрган Зейтинбурну ва Башакшаҳардаги барча кўча камералари ёзувлари синчковлик билан ўрганилмоқда.
Дурдона Расулова  

Теглар:Reina Абдулқодир Машарипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!