...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна бир ташкилот ходимлари Тошкентда прописка қилиниши мумкин бўлади


11:38, 17.09.2018 Жамият
 5 313

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасининг муҳокамаси давом этяпти.

“Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Ушбу қарор лойиҳасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари қуйидаги мазмундаги 65-банд қўшилади:

“65. “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамият”и.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т.Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов зиммасига юклатилиши назарда тутилган.

Мазкур қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий йил 29 сентябргача давом этади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Ўзагрокимёҳимоя 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар