...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна бир ташкилот ходимлари муаммосиз Тошкент “прописка”сини олиши мумкин


12:56, 27.10.2018 Жамият
 5 867

Бугунгача Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 69 ташкилот ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига рўйхатга олиб келинаётган эди.

Давлат ветеринария қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий “прописка” қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Telegram’даги канали хабар берилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кеча,  26 октябрдаги қарори билан Давлат ветеринария қўмитаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий “прописка” қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.


 
Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 69 та ташкилот мавжуд эди.

Теглар:Прописка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар