...
МЕНЮ
ONLINE TV

Интернет, телефон, кондиционер, банкомат... Бирданига 8 та “ақлли бекат” иш бошлади


12:50, 27.10.2018 Жамият
 4 161

Орқа ва ён модуллари уяли поликарбонатли устунлардан иборат инновацион бекатлар ламинатланган қулай ўриндиқлар билан жиҳозланган.

Термиз шаҳрида 8 та инновацион жамоат транспорт бекати фойдаланишга топширилди.
 
Замонавий қурилиш материаллари асосида қад ростлаётган мазкур бекатларда кондиционер, жамоат транспорти ҳаракат жадвалининг таблоси, “Фуқаро – тезкор ёрдам хизмати” фавқулодда алоқа ахборот панели, атроф-муҳит мониторинги сенсори, бепул Wi-fi интернет тармоғи, видео назорати ҳамда USB электр тармоғи нуқталари, банк тўлов терминали ўрнатилган, деб ёзмоқда ЎзА.




 
Бу ерда одамларнинг сони тўғрисида тезкор маълумот тўплаш имконияти яратилгани йўналишдаги транспортни режалаштиришда жуда қўл келади. Бекатлар ва уларнинг ён-атрофида жамоат тартибини бузиш ҳолатлари бўйича тезкор маълумот олиш имконияти ҳам мавжуд. Аҳоли таклиф ва истаклари асосида янги бекатлар шаҳар телефон тармоғига ҳам уланган.
 
Замонавий жиҳозланган ҳар бир бекатга ўрнатилган қуёш электр энергияси панеллари бекатнинг ёритгичлари ва USB электр тармоғи нуқталарини автоном электр қуввати билан таъминлайди. Бекатларнинг 30 фоиз қисми савдо-сотиқ ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари учун мўлжалланган.
 
Орқа ва ён модуллари уяли поликарбонатли устунлардан иборат инновацион бекатлар ламинатланган қулай ўриндиқлар билан жиҳозланган. Ўзгарувчан ҳаво иқлимига чидамлилигини ошириш мақсадида унинг ички томонига иқлимни назорат қилувчи мослама ўрнатилган.

Сурхондарё вилояти марказида 30 июнь Ёшлар куни муносабати билан иккита ана шундай янги бекат Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда ёш тадбиркор Олим Саппаров ҳамкорлигида барпо этилиб, ишга туширилган эди.







Олинган маълумотларга кўра, яқин келажакда вилоят марказида яна қирқдан ортиқ ақлли бекат қурилиб, ишга туширилади.

Теглар:Ақлли бекат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар