...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент бўлиш учун Ислом Каримовга рақиб бўлган ягона аёл сенатор бўлди


12:14, 27.10.2018 Жамият
 8 705

Қўшма мажлисда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолигига бўш бўлган ўринга Тошкент шаҳридан вакил сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Бугун, 27 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат консерваторияси катта мажлислар залида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
 
Унда шаҳар ва туман депутатлари, Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 
 
Қўшма мажлисда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолигига бўш бўлган ўринга Тошкент шаҳридан вакил сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. 
 
Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори  Дилором Тошмуҳамедова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.
 
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясининг жорий йил 16 октябрдаги қарорига асосан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Дилором Тошмуҳамедова Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланганди.
 
Дилором Тошмуҳамедова 2001-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати бўлиш билан бирга, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси сифатида фаолият юритган. 2005-2008 йилгача “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ва партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари лавозимларида ишлаган.


 
2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб тайинланган.
 
Шу йил бўлиб ўтган сайловда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” СДПдан номзодини қўйган. Бироқ, сайловда ғалаба қозонмаган.
 
2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайланиб, 2015 йилгача парламент Қуйи палатасига раҳбарлик қилган.
 
2017 йилдан буён, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила”илмий-амалий тадқиқот маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Теглар:Дилором Тошмуҳамедова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар