...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентга доимий прописка қилиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар яна иккитага кўпайди


15:03, 29.01.2019 Жамият
 3 371

Рўйхатда шу пайтгача 75 та ташкилот мавжуд эди.

Ҳукумат қарори билан яна иккита давлат муассасаси ходимлари Тошкент шаҳрида доимий прописка қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
 
Эндиликда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
 
Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 75 та ташкилот мавжуд эди.
 

Теглар:Прописка Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар