...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳукумат кўчмас мулкни нотариал тасдиқлаш тартибига аниқлик киритди


17:20, 23.11.2018 Жамият
 2 908

Герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи туман ва шаҳарлар бюджетларига, 50 фоизи Адлия вазирлигига ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Президентнинг 2018 йил 25 майдаги қарори билан 2019 йил 1 январдан кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш фақат гербли бланкаларда амалга оширилиши белгиланган.
 
Қарорга мувофиқ кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар учун гербли бланкалар Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади.
 
Кўчмас мулкни айирбошлаш шартномасининг икки нусхаси, кўчмас мулк билан боғлиқ қолган барча битимларнинг бир нусхаси гербли бланкаларда расмийлаштирилади ва герб йиғими энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (20 минг 273 сўм) миқдорида ундирилади.
 
Шунингдек, қарорга кўра, герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 50 фоизи туман ва шаҳарлар бюджетларига, 50 фоизи Адлия вазирлигига ўтказилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Кўчмас мулк Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар