...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳукумат декабрда аҳолига 400 минг сўмдан ёрдам пули ажратиш ҳақидаги фармойишни имзолади


11:03, 25.12.2018 Жамият
 16 290

Мазкур тадбирларни амалга ошириш учун 20 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Қорақалпоғистон Республикасида яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган 50 минг оилага кўмир харид қилиш ва уларга қиш мавсумига тайёргарлик кўриш тадбирлари учун моддий ёрдам тариқасида 400 минг сўмдан бир марталик тўловлар ажратилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Жорий йилнинг 15–16 ноябрь кунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи натижалари бўйича мазкур ҳудуддаги кам таъминланган оилаларни қиш мавсумида янада қўллаб-қувватлаш борасида берган топшириқлари асосида Ҳукумат фармойиши қабул қилинган.  
 
Фармойишга кўра, 2018 йил декабрь ойида Қорақалпоғистон Республикасида яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган 50 минг оилага кўмир харид қилиш ва уларга қиш мавсумига тайёргарлик кўриш тадбирлари учун моддий ёрдам тариқасида 400 минг сўмдан бир марталик тўловлар ажратилади.
 
Мазкур тадбирларни амалга ошириш учун 20 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
 
Ушбу маблағлар биринчи навбатда ижтимоий нафақа олувчиларга, ёлғиз пенсионерларга ҳамда Қўнғирот, Мўйноқ, Тахтакўпир, Қораўзак туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таминланган оилаларга ажратилиши назарда тутилган. 

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар