...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳокимлар, четроқ туринг! Халқ таълими вазирининг ваколатлари кенгайтирилди


09:13, 06.09.2018 Жамият
 11 718

Таълимда “кўчадан келиб қолганлар” кўпайди.

Бугунгача бирор мактабга янги раҳбар тайинланса ёки туман халқ таълими бўлими, шаҳар ва вилоят бошқармалари бошлиқлари ўзгартирилиши керак бўлса, бу маҳаллий ҳокимлик билан келишилган тартибда, тўғрироғи ҳокимнинг танлови билан амалга оширилар эди. Шу боис таълимда “кўчадан келиб қолганлар” кўпайди. Бу эса сифатнинг тушишига сабабчи бўлди.  Эндиликда бундай масалаларни Халқ таълими вазири ҳал этади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”даги фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси раҳбарлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, шунингдек, Вазирликка идоравий мансуб бошқа ташкилотлар ва муассасалар бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилмасдан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири томонидан амалга оширилади.
 
Фармонга кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талаблари умумий ўрта таълимни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири томонидан тасдиқланади. 

Теглар:Халқ таълими вазири Президент фармони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар