...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистоннинг Кашмир штатидаги ҳарбий армия ўққа тутилди


12:32, 27.04.2017 Олам
 1 836

Қуролли тўқнашувлар ҳамон давом этмоқда. Жангарилар вақти-вақти билан ўқ узишяпти.

Ҳиндистоннинг Жамма ва Кашмир штатларидаги ҳарбий армия жангарилар ҳужумига учради. 3 ҳарбий вафот этди, 2 босқинчи йўқ қилинди. Бу ҳақда “NDTV” телеканали хабар бермоқда.
 
Воқеа Купвара кругида содир бўлган. Телеканалнинг хабар беришича, қуролли тўқнашувлар ҳамон давом этмоқда. Жангарилар вақти-вақти билан ўқ узишяпти.
 
Жамма ва Кашмир штатларида мустақиллик ва Покистон билан Ҳиндистонни бирлаштиришни талаб қилувчи сепаратчилар қўним топган. Бу ердаги маҳаллий аҳолининг ҳам аксарият қисми уларни қўллаб-қувватлайди. Улар баъзан полиция билан тўқнашувлар ва тартибсизликлар уюштириб туришади.
 
Кашмирда апрель ойи бошидан буён вазият янада кескинлашди. 9 апрель куни қўшимча сайлов жараёнида 8 киши вафот этди, 150 дан ортиғи яраланди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қуролли тўқнашув Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!