...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистондаги йўлбарс пешонасидаги ёзув туфайли машҳурлик қозонмоқда


16:55, 08.04.2016 Олам
 5 223

Бу каби ғаройиб ҳолат аввал ҳеч бир йўлбарсда кузатилмаганди.

Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатидаги Канха миллий паркидаги йўлбарслардан бири интернет “юлдуз”ига айланди. Сайёҳлар томонидан тўхтовсиз равишда суратга олинаётган ушбу йўлбарснинг пешонасидаги ёзув барчанинг эътиборини тортди, деб ёзади “Mediarepost.ru.”

Манна лақабли 4 ёшга тўлган йўлбарснинг пешонасидаги қора чизиқлар ўзаро туташиб инглизча “cat” – мушук сўзини ҳосил қилади. Албатта, йўлбарслар мушуксимонлар оиласига кирувчи жониворлардир. Аммо бу каби ғаройиб ҳолат аввал ҳеч бир йўлбарсда кузатилмаганди.

Манна суратга олаётганларга парво ҳам қилмай ўз ишида бамайлихотир давом этаётгани тасвирланган суратлар интернет тармоғи орқали бутун дунёга тарқалиб улгурди.

Парк ходимлари Манна суратга тушишни яхши кўриши билан биргаликда ажойиб жангчи эканини ҳам таъкидлашмоқда. Маълумотларга кўра, у ўз ҳудудини бошқа йўлбарслардан ҳимоя қилиш учун курашар экан.
Умида Якубова

Теглар:Ҳиндистон йўлбарс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!