...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда сигирлар учун вазирлик ташкил этиладими?


14:44, 13.09.2017 Олам
 2 436

Ҳиндуийлик динида сигир бутун коинотнинг яратгувчиси бўлган Тангрининг ердаги рамзи ҳисобланади.

Ҳиндистоннинг Уттар Парадеш вилоятида Бҳаратия партиясининг раиси Амит Шоҳ мамлакатда сигирлар учун алоҳида вазирлик ташкил этилиши мумкинлигини таъкидлаган. Бу ҳақда “Huffingtonpost.in” хабар берди.
 
У, шунингдек, Ҳиндистонда амалдаги ҳукмрон Бҳаратия партияси раҳбари сифатида узоқ вақтдан бери бу таклифни амалга татбиқ этмоқчи эканлигини қўшимча қилган.
 
Ҳиндистон аҳолисининг кўпчилиги эътиқод қилувчи ҳиндуийлик динида сигирни бутун коинотнинг яратгувчиси бўлган Тангрининг ердаги рамзи деб ҳисобланади.
 
Ҳиндуийлик динида сигирни сўйиш ва ўлдириш — Тангри сиймосини сўйиш ва ўлдириш билан тенг.
 
Маълумот учун, Ҳиндистондаги айрим вилоятларида сигир сўйиш учун 7–8 йиллик қамоқ жазоси қўлланилади. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ҳиндистон Амит Шоҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!