...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда қурилиши битмаган кўприк қулаб тушди. Қурбонлар бор


15:24, 31.03.2016 Олам
 2 576

Кўприк қулаган пайтда унинг остида тирбанд автомобиль қатнови бўлган.

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида кўприк қулаши натижасида 10 киши ҳалок бўлди ва 150 киши жароҳатланди.  Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.
 
Қисман битказилган бетон ва пўлат кўприк автомобиллар зиж қатнайдиган йўл устига тушган.  Вайроналар остида енгил автомобиллар, юк машиналари ва рикшаларни кўриш мумкин,  дейилади хабарда.
 
Ўт ўчирувчилар ва кўнгиллилар вайрона остида қолганларни қутқаришга ҳаракат қилмоқдалар.
“Воқеа жойида вазият жуда аянчли. Айни дамда кўприк неча кишини босиб қолганини ҳеч ким айта олмайди”, – дейди полиция офицери Райчанд Мохта.
 
Кўприкда қурилишида ишлаётган баъзи қурувчилар бетон ва металлар орасидан чиқариб оплинди. Маълумотларга кўра, кўприк қурилиши олти марта кечиктирилган. Аслида, у уч йил олдин қуриб битказилиши керак эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳиндистон Калькутта кўприк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!