...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда қўл ва оёқларида жами 28 та бармоғи бўлган дурадгор яшайди


14:13, 04.02.2016 Олам
 4 097

Оёқ ва қўлларида жами 28 та бармоқ бўлган ҳиндистонлик Девендра Сутар ўз қишлоғидаги машҳур инсонлардан бири саналади.

Девендра Сутар Гиннеснинг рекордлари китобига дунёда қўл оёғида энг кўп бармоқларга эга бўлган инсон сифатида киритилган. Бу ҳақда “120.su” нашрида маълумот келтирилади.

Тақдирни қарангки, у дурадгор бўлиб ишлайди ва ўзининг сўзларига кўра қўлларидаги бармоқларининг бирини кесиб олишдан доимо кўрқади. Фанда полидактилия деб юритилувчи ушбу касалликдан азият чекувчи 48 ёшли Девендранинг ҳар бир қўлида ва оёқларида 7 тадан бармоқ мавжуд. Маълумотларга кўра, қишлоқдаги болалар ота-онларидан илтимос қилган ҳолда “7 бармоқли амаки”ни кўргани ҳам келиб туришар экан.

“Менга болаларни кулдириш, уларга қувонч улашиш ёқади. Бармоқларим менга омад олиб келади, деб ҳисоблайман ва улардан айрилишни асло истамайман”, – дейди Девендра Сутар.
Умида Якубова

Теглар:Гиннес Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!