...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда мактаб ҳудудига кирган леопард 5 кишини яралади


13:18, 08.02.2016 Олам
 2 646

Леопард яралаган 5 нафар киши шифохона, уларнинг бири оғир аҳволда.

Кеча, 7 февраль куни Ҳиндистоннинг жанубида жойлашган мактабларнинг бирига кирган леопард 5 кишини яралади. Бу ҳақда “News.day.az “ нашри хабар тарқатди. Яхшиямки воқеа якшанба – дам олиш куни содир бўлган. Акс ҳолда у ўнлаб болаларга ҳужум қилиши ва ҳатто кимдир нобуд бўлиши ҳам мумкин эди.

“Тўсиқдан ошиб ўтиб мактаб ҳудудига кирганини кўрган мактаб ходимлари бизга қўнғироқ қилишди. У бўш синфларни айланиб чиққан ва йўлда учраган мактаб ходимларига ҳужум қилган”, – дейди Табиат муҳофазаси хизмати ходими.

Маълумотларга кўра, леопард Табиатни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан ухлатувчи дори ёрдамида тутилган ва “Баннергхатта” ҳайвонот боғига етказилган. Жароҳатланганлар шифохоналарга жойлаштирилган. Улардан бирининг жароҳати оғир.
Умида Якубова

Теглар:Леопард Мактаб Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!