...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда автобус ҳалокатга учради


09:54, 16.05.2017 Олам
 1 836

Аведшах Кумар исмли гувоҳнинг айтишича, автобус ҳайдовчиси рулни бошқаролмай қолган.

Ҳиндистоннинг Бихар штатида автобус ҳалокатга учради. Автобусда 50 нафарга яқин йўловчи бўлган .Улардан 12 нафари жиддий тан жароҳати олган, қолганлари эса шок ҳолатига тушиб қолган.
 
Бу воқеа душанба куни кечаси тахминан соат 2:00лар атрофида содир бўлган. Аведшах Кумар исмли гувоҳнинг айтишича, автобус ҳайдовчиси рулни бошқаролмай қолган.
 
Маълумотларга кўра, автобусдаги йўловчиларнинг кўпчилиги Ғарбий Бенгалиядаги ғишт заводи ишчилари эди. Бенгалияда ёмғир мавсуми бошлангани сабабли Бихарга кўчиб ўтаётган бўлишган.
 
Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Ҳиндистон Автобус ҳалокати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!