...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳинд сиёсатчиси Тож Маҳални тарихдан ўчиришга ваъда берди


11:57, 17.10.2017 Олам
 7 521

“Тож Маҳал” обидаси босқинчилар томонидан қурилгани сабаб уни тарихий обидалар рўйхатидан ўчиришни талаб қилмоқда.

15 октябрь куни Хиндистонда ҳукуматни бошқарувчи “Бҳартия Жаната Парти” партияси вакили бўлган Сангиит Сом “зулмкорлар” томонидан қурилган Тож Маҳал обидасини тарихдан ўчириб ташлаш зарурлигини айтди.
 
Уттар-прадешлик сиёсатчи Мэрут шаҳрида ўтказилган ўз тарафдолари билан учрашувда Тож Маҳални барча сайёҳлик қўлланмаларидан олиб ташлашни таклиф қилган.
 
“Тож Маҳални қурган шахс отасини қамоққа тиқиши тарихми? Ҳиндистонликларни нишонга олган одамни тарих ҳисоблайсизларми? Агар бу тарих бўлса, бу тақдир эмас ва мен тарихни ўзгартиришга ваъда бераман” деган.
 
Сангиит Сом Тож Маҳални тарихдан ўчириш ҳақидаги фикрлари у тегишли бўлган партия қарашларига мос эмаслигини, бу гаплар унинг шахсий ёндашуви эканини айтиб ўтишган.
 
Ҳиндистонликлар ижтимоий тармоқларда Тож Маҳалнинг Ҳинд маданияти учун нақадар муҳим эканини, у Ҳиндистоннинг ажралмас бўлаги эканини таъкидлашмоқда.
 
Бир қанча вақт ўтиб уттар-прадешлик сиёсатчи ўз фикрига аниқлик киритган ҳамда у Тож Маҳалга эмас, уни қурган бобурийларга қарши эканини айтиб ўтган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тож Маҳалга қарши фикрлар Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Oktam
10:27 03.11.2017

Agar toj maxal ga turistlar kelmaydigan bolsa o'sha hudud aholisini oladigan daromad puliyam qomidiku.ozi shundog'am qashshoq yashasa bular.


Муллавой
13:25 17.10.2017

Иййеее! Тож Маҳал билан Қизил Фортдан бошқа бирорта туристларга кўрсатадиган нарсаси йўқ ку?!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!