...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳилол Насимов “Ўзбекфильм” директори этиб тайинланди


13:46, 27.04.2016 Кино
 4 484

Бугунга қадар “Ўзбекифильм” АЖни “Ўзбекистон” телерадоканалининг собиқ телебошловчиси Комилжон Шамсиддинов вақтинча бошқариб келаётган эди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳилол Насимов “Ўзбекфильм” акциядорлик жамияти директори этиб тайинланди. Бу хабарни “Ўзбекфильм” расмийлари тақдиқлади.
 
2015 йилнинг 15 октябридан то бугунга қадар “Ўзбекифильм” АЖни “Ўзбекистон” телерадоканалининг собиқ телебошловчиси Комилжон Шамсиддинов вақтинча бошқариб келаётган эди.
 
Ҳилол Насимовни томошабинлар “Ажал жодуси” “Тубанлик”, “Таҳдид”, “Алданган аёл”, “Гумроҳлар” номли фильмлари орқали яхши танишади.
 
Маълумот учун, режиссёр “Эътироф-2014” тақдирлаш маросимида “Йилнинг энг яхши режиссёри” номинациясида ғолибликни қўлга киритган эди. 

Теглар:Ҳилол Насимов Комилжон Шамсиддинов Ўзбекфильм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мохира
12:30 11.05.2016

Икки хафта илгари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳилол Насимов “Ўзбекфильм” акциядорлик жамияти директори этиб тайинланди. Табриклайман, масъулиятли лавозимда ишлашингизда омад тилайман. Лекин шу бир нарсани айтмоқчи эдим. Ўзи охирги пайтда кинониларингиз билан томошабинлар эътиборини қозониб келдингиз, ёшларни тарбиясига катта ҳисса қўшмоқдасиз. Сизни ижод махсулингиздан тез-тез баҳраманд бўлиб келмоқдамиз. Энди масъулиятли лавозимга ўтказишипти, ижод нима бўлади, ижод? Ижодингиз сусайиб кетмасмикин? Ҳилол Насимовни ўзларидан жавоб кутамиз.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!