...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 5 та муҳим ҳужжат имзоланди


12:12, 27.04.2016 Жамият
 6 527

Президент Ислом Каримовнинг Россияга бўлган ташрифи чоғида Ўзбекистон делегацияси икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бешта муҳим ҳужжатга имзо чекдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 25-26 апрель кунлари Россия Федерациясига бўлган расмий ташрифи доирасида Кремлда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан Президент Владимир Путин билан мулоқот ўтказилди. Президент Ислом Каримов бошчилигидаги расмий делагациялар Москвада бўлиб ўтган музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бешта муҳим ҳужжатни имзоладилар.
 
Булар:
 
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукуматлари орасида “Учинчи мамлакатларга қурол-яроғ экспорт қилганда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги шартнома;
 
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида 2016-2018 йилларда маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик ҳақидаги шартнома;
 
Ўзбекистон ва Россия Ташқи Ишлар вазирликлари ўртасидаги 2016-2017 йиллардаги ҳамкорлик дастури ҳақидаги шартнома.
 
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги ва Россия Федерацияси Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро тушуниш меморандуми;
 
 Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат Техник университети ва Тошкент темир йўллари инженерлари институти орасидаги илмий ва академик ҳамкорлик ҳақидаги шартнома.

Теглар:Ўзбекистон-Россия Ислом Каримов Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар