...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳилол Насимов “Ўзбекфильм” АЖ раҳбарлигидан озод қилинди


19:05, 27.10.2017 Жамият
 5 374

Жамият фаолиятини ривожлантириш мақсадида Ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Бугун, 27 октябрь куни “Ўзбекфильм” акционерлик жамиятининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда киностудиянинг бугунги ҳолати, мавжуд камчилик ва муаммолар муҳокама қилинган. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Матбуот хизмати хабар берди.
 
Корхонани соғломлаштириш ва уни қайта шакллантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар тингланган. Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, Ҳилол Насимов бошқа ишга ўтгани муносабати билан “Ўзбекфильм” АЖ директорлиги лавозимидан озод қилингани маълум бўлган.
 
Бундан ташқари, жамиятнинг молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш ва келгусида режалаштирилган ишларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилгани қайд этилган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ҳилол Насимов Ўзбекфильм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

фарогат
08:16 30.10.2017

НИМА САБАБДАНЛИГИ АЙТИЛМАБДИ, ЛЕКИН АФСУС, ХИЛОЛ НАСИМОВДЕК ТАЛАНТЛАР КАМДАН КАМ ДЕБ УЙЛАЙМАН,МИЛЛАТ ОГРИКЛАРИНИ ИФОДАЛОВЧИ ФИЛЬМЛАРИ БИЗНИНГ ФАХРИМИЗ КАНЧА ТАКРОР КУРСАМ ХАМ ЗЕРИКМАЙМАН.ИШЛАРИГА ОМАД УЗЛАРИГА СОГЛИК ТИЛАЙМАН ХИЛОЛ НАСИМОВНИ!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар