...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳайвонот боғида қимматбаҳо шоҳи учун каркидон ўлдирилди


11:15, 10.03.2017 Олам
 3 205

Ҳайвонот боғи ҳудудидаги 3 та каркидон сақланадиган катакка кирган браконьерлар улардан бирини ўлдириб, шоҳини бензоаррада аралаб олишган

Париждаги ҳайвонот боғларининг бирида қимматбаҳо шоҳи учун каркидон ўлдириб кетилди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар қилади.
 
2015 йилнинг ноябрь ойидан бери Туари шаҳридаги ҳайвонот боғида сақлаб келинаётган каркидон, номаълум шахслар қўлида нобуд бўлди.
 
Ҳайратланарлиси, ваҳшийлик 6 март куни тунда амалга оширилган. Бироқ ҳайвонот боғи хизматчилари каркидоннинг ўлигини бир кун ўтгач, кўриб қолишган.
 
Каркидон қурол ёрдамида ўлдирилган, сўнг шоҳи бензоарра ёрдамида арралаб олинган.
 
Полициянниг фикрича, номаълум шахслар ҳайвонот боғи ҳудудига эшикни бузиб киришган. Айни ҳудудда 3 та каркидон сақланадиган катта катак бўлган. Браконьерлар улардан фақат биттасини ўлдиришган.
 
Мутахассисларнинг фикрига кўра, браконьерларнинг вақти жуда оз бўлган. Шу сабаб улар жониворларнинг фақат биттасини “тинчитишган”.
 
Каркидонларнинг шоҳлари эркак ва аёллар организмида жинсий майлни кучайтирувчи воситаларни тайёрлаш учун қўлланилади. Айни вақтда бундай воситаларнинг нархи 200  000 АҚШ доллари миқдорида баҳоланади.
 
Ҳозирда каркидоннинг қандай қурол билан ўлдирилгани аниқланмоқда. Браконьерларнинг шахсини аниқлаш учун тергов ишлари бошланган.
 
Ёдингизда бўлса, ўтган ҳафтада Сальвадор шаҳридаги ҳайвонот боғида 16 ёшли Густавито лақабли бегемотнинг номаълум шахслар томонидан ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълумот учун, дунё бўйлаб жониворларни турли сабаблар билан ўлдириш ҳолати кўпаймоқда. Бу икки ҳафта ичидаги тахминан ўнинчи ҳолат.
Умида Якубова

Теглар:каркидон ҳайвонот боғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!