...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳамманинг оғзида олти эркакнинг ариқдаги сурати тафсилотлари. Меҳнат вазирлиги эса ҳамон жим


15:00, 29.10.2018 Жамият
 7 661

Вазирлик ҳолат юзасидан текширув бошлаганди.

Ўтган ҳафта охирида ижтимоий тармоқларда пахта даласи бўйидаги сув тўла ариқ ичида турган олти эркакнинг фотосурати тарқалганди. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамоатчиликка мурожаат билан чиқиб, ушбу сурат қаерда ва қачон олинганлиги устидан текширув бошлагани ҳақида бергандик.
 
Ўтган бир неча кун давомида маҳаллий ва халқаро ОАВ, интернет сайтлари воқеани ўрганиб чиқди. Ижтимоий тармоқларда олти эркакни сувга туширган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаев экани айтилди.
 
Сувдаги эркаклар эса Оққўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалик ишлари бўйича ўринбосари — Шерзод Муродов, Туман сув хўжалиги бошлиғи — Тоҳир Мирзакаримов, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — Шароф Аҳмедов, “Озод” МФЙнинг оқсоқоли — Зокир Мусабеков, “Мавлонбой ота” фермер хўжалигини раҳбари — Аброр Мавлонов, “Абдуносир” фермер хўжалиги раҳбари (исми Носир) бўлиб чиқди.
 
Аммо Мирзаев уларни сувга туширгани ҳақида бир-бирига у қадар “ёпишмайдиган” фикрлар мавжуд.


 
Масалан, Оққўрғон тумани ҳокими воқеа содир бўлганда Бош вазир ўринбосари бу ерда бўлмаганини айтган. Ҳоким ўринбосари Шерзод Муродов эса сурат олинган куни Зойир Мирзаев улардан бироз нарироқда бошқа тарафга қараб турганини айтган.
 
Олти эркакни ким сувга туширгани ҳақида турли фикрлар бўлса ҳам, нега сувга тушганлиги борасида фикрлар якдил: ғаллага сув қуйилмагани учун. Туман ҳокими таъкидлашича, унинг ўринбосари фермер ва оқсоқолларни ғаллага сув қуймагани учун урушаётиб, ариқдаги сувни кўрсатиш учун ўзи сувга тушган, кейин бошқаларни ҳам чақирган.
 
Интернетда бу воқеа тафсилотлари етарлича тарқалиб, уни эшитмаган одамнинг ўзи қолмаганига қарамай Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамон жим. Вазирлик ўз текшируви натижаларини эълон қилганича йўқ. Текширувлар тезроқ якунланиши ва натижалари эълон қилиниб, айбдорлар жазоланишини кутишдан бошқа илож йўққа ўхшайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Оққўрғон тумани Зойир Мирзаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар