...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зойир Мирзаев бошқарган сектор Бош прокуратура назоратига ўтди


22:58, 31.10.2018 Жамият
 11 494

Президент Бош прокурор Отабек Муродовга қишлоқ хўжалиги ишлари чоғида йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан текшириш ўтказиш бўйича топшириқ берганди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаев жорий йилнинг 27 октябрь куни лавозимидан озод этилган эди. Бугун, 31 октябрь куни унинг ўрнига вақтинча номзод қўйилди. Маълумотларга қараганда, Зойир Мирзаев бошқарган сектор – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси тўлалигича Бош прокурор Отабек Муродов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси назоратига ўтган. Бу ҳақдаги хабарни QALAMPIR.UZ манбаси тасдиқлади.

Маълум қилинишича, бугун Бош вазир Абдулла Арипов раислигида йиғилиш ўтказилган. Унда Бош прокуратурага, хусусан, Отабек Муродовга Бош вазир ўринбосари ваколатлари берилган. 

Маълумот ўрнида, Отабек Муродов 1975 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31 январь куни имзоланган ПФ-5320-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12 бандига мувофиқ Отабек Бахритдинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Зойир Мирзаевни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонида Бош прокурор Отабек Муродовга қишлоқ хўжалиги ишлари чоғида йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан текшириш ўтказиш бўйича топшириқ берганди.

Теглар:Отабек Муродов Зойир Мирзаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар