...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зойир ака ҳоким бўлиб қайтди


21:33, 07.11.2018 Жамият
 26 305

Зойир Мирзаев жорий йилнинг октябрь ойида Оққўрғонда буғдойни вақтида суғормагани сабаб олти кишини кийимлари билан сув тўла ариққа тушишга мажбурлагани учун лавозимидан озод этилган эди.

Жорий йилнинг 29 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимида ишлаб келган Зойир Тоирович Мирзаев энди туман ҳокими лавозимида фаолият юритади. У бугун, 7 ноябрь куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимлигига тайинланган.
 
Хабарингиз бор, Зойир Мирзаев жорий йилнинг октябрь ойида Оққўрғонда буғдойни вақтида суғормагани сабаб олти кишини кийимлари билан сув тўла ариққа тушишга мажбурлагани учун лавозимидан озод этилган эди.
 
Маълумот ўрнида, Зойир Тоиров 1968 йилнинг 10 март куни Самарқанд вилоятида туғилган.
 
У 2004-2008 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими  ўринбосари, 2008-2010 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокими, 2010-2016 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими, 2016 йилдан 2018 йил октябрига қадар Бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган. 

Теглар:Зойир Мирзаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар