ДАИШ ўғирланган 300 кишидан 175 тасини қатл этди, Озарбайжон ва Арманистон ҳарбийлари ўртасида қуролли тўйнашувлар юзага келди, Россия Мудофаа вазирлиги биносида эса ёнғин чиқди...
Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбайжон ҳарбийлари ўртасида 2 апрель куни уруш келиб чиқди. Икки томон ҳам бир-бирини биринчи ўт очишда айблаб келмоқда. Деярли тўрт кун давом этган қаҳшатқич жангларда Озарбайжоннинг 16 та ҳарбий хизматчиси, Тоғли Қорабоғнинг эса 20 нафар аскари ҳалок бўлди.
Россия Мудофаа вазирлигининг биносида ёнғин чиқди. Ёнғин 3,5 минг квадрат метр жойни қамраб олган. Оловни ўчириш ишларига 253 нафар ўтўчирувчи, 72 дона техника воситалари, шу биланбирга 17 та кўтарма механизмлар жалб этилди.
Ёнғин келиб чиқишига электр кабелллардаги қисқа туташув сабаб бўлган. Мудофаа вазирлиги биносининг том қисми, оловни ўчириш мақсадида очилди. Бинонинг 1,2 квадрат метр майдони буткул ёнган. 2016 йил 3 апрель.
Исландия Рейкявикда мамлакат Бош вазирнинг истеъфо беришини талаб қилиб, оммавий намойиш бўлиб ўтди. Минглаб одамлар Исландия парламенти олдидаги майдонга чиқдилар. Маълумотларга кўра, норозилик чиқишларида 23 минг киши қатнашди. Бу Исландия аҳолисининг 10 фоизидан ортиғини ташкил этади. Бош вазир Сигмюндюр Гюннлёйгссон “Панама архиви” рўйхатида бўлиб, у офшор компанияга эга бўлган. 2016 йил 4 апрель.
Покистоннинг Пешовар вилоятининг чека қисмида кучли ёмғирдан сўнг сув тошқини юз берди. Бунинг оқибатида 92 киши ҳалок бўлди. 2016 йил 5 апрель.
Грециянинг Идомени қишлоғида муҳожир ва мигрантлар чегараларни қайта очилишини сўраб намойиш ўтказмоқдалар. Аввалроқ, ЕИ ва Туркия ўртасидаги шартномага кўра, Европадаги ноқонуний мигрантлар Туркияга қайтарилиши ва уларнинг ўрнига суриялик муҳожирларни қабул қилиш кўзда тутилган. 4 апрель куни 130 нафар мигрант Туркияга келтирилган эди. 2016 йил 7 апрель.
Ўзбек маданияти ва санъати оғир жудоликка учради. “Таҳдид”, “Зарб”, “Гумроҳлар” каби фильмлардаги роллари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахтиёр Қосимов 63 ёшида оламдан ўтди. 2016 йил 7 апрель.
ДАИШ томонидан Дамашқ шаҳри яқинида жойлашган Ал Бадиа цемент заводининг 300 нафар ишчиси ўғирлаб кетилиб, уларнинг 175 нафари қатл этилди. Суриялик ҳарбийларга етиб келган маълумотларга кўра, террористлар “байрамона қатл” уюштириб, уларни бирма-бир ўлдиришган. 2016 йил 8 апрель.
9 апрель Соҳибқирон Амир Темурнинг 680 йиллик таваллуд айёми муносабати билан Тошкент шаҳридаги Амир Темур ҳиёбонида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат Маслаҳатчиси Хайриддин Султонов, ёзувчи ва шоирлар, ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.