...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда


02:58, 06.03.2016 Олам
 10 657

Сиз ҳафта давомида бўлиб ўтган воқеаларни тасвирларда кўрасиз.

Тугаб бораётган ҳафта ҳам дунё миқиёсида кўплаб оламшумул воқеаларга, аянчли ҳодисалар, топишлару йўқотишларга, ютуқлару бой беришларга тўла бўлди. Қуйидаги суратлар ҳафтанинг энг муҳим воқеаларидан сўзлайди.

1.Греция ва Македония чегарасида жойлашган Идомени грек қишлоғи яқинидаги қочоқлар лагерида минглаб одамлар қийин аҳволда. 2016 йил 2 март.



2. Туркиянинг Чизре шаҳрида болакай вайрон бўлган уйида дивандан диванга сакрамоқда. Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган, асосан курдлар яшайдиган мазкур шаҳарда ўтган йилнинг декабрь ойидан бери давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар тўхтади. Тинч аҳолига уйларига қайтишга рухсат берилди. 2016 йил 2 март.



3. Москва шаҳрининг шимоли-ғарбий қисмидаги “Народное Ополчение” кўчасида жойлашган турар-жой биноларидан биридаги квартирада ёнғин чиққан. Хоналардан биридаги нарсалар ва мебеллар ёниб кетган. Оловни ўчиргандан сўнг, 3-4 ёшдаги боланинг бошсиз жасади топилади. Белгиларга кўра бола қийноқлар билан ўлдирилган. Энага боланинг бошини кўчада кўтариб юрган. 2016 йил 29 февраль.



4. Лос-Анжелесдаги Dolby theatre кинотеатрида 88-“Оскар” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Леонардо Ди Каприо ўзининг узоқ кутилган биринчи “Оскар”ини қўлга киритди. 2016 йил 29 февраль.



5. Сурия пойтахти Дамашқдан шарқда жойлашган Шарқий Гоута вилоятида велосипед минган бола дон сотаётган отахоннинг олдидан ўтиб кетмоқда. Сурияда 27 февралдан бери ўт очишни тўхтатиш тартиби ҳукм сурмоқда. Баъзи шаҳарларда қисман тинчлик ҳукм сурмоқда. 2016 йил 29 февраль. 



6. Ёш афғон мигрант Франциянинг Кале шаҳри яқинида жойлашган “Жунгли” қочоқлар лагеридаги ёнаётган чодирларни суратга оляпти. 2016 йил 1 март.



7. Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида амалга оширилган навбатдаги теракт ўнлаб бегуноҳ инсонларни ҳаётдан олиб кетди. 2016 йил 29 февраль.



8. Афғонистоннинг Балх вилояти, Давлатобод тумани бозорида портлаш рўй берди. Портлаш оқибатида 20 дан зиёд киши ҳалок бўлди ва жабрланди. 2016 йил 3 март.



9. Россиялик таниқли актриса Наталья Крачковская 77 ёшида миокард инфакти туфайли 1-сонли Пирогов номидаги шаҳар клиник шифохонасида вафот этди. 2016 йил 3 март.

Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳафтанинг муҳим воқеалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!