...
МЕНЮ
ONLINE TV

WSJ АҚШ ва Эрон ўртасидаги махфий сирни фош этди


11:49, 03.08.2016 Олам
 3 952

АҚШ хорижий валюталарда самолёт орқали Эронга 400 миллион долларга тенг нақд пул юборган.

АҚШ президенти девони жорий йилнинг бошида Эронга самолёт билан махфий равишда 400 миллион доллар нақд пул юборган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар тарқатди
 
Маълумотларга қарганда, Эронга ҳеч қандай ёрлиқсиз транспорт самолётини юборган ва унда турли хил валютада 400 миллион долларга тенг маблағ бўлган. Айтилишичича, пуллар Швейцария банки орқали етказилган. Сумма фақат хорижий валюталарда етказилган, чунки АҚШ ва Эрон ўртасида Америка долларида пул операцияларини амалга ошириш тақиқланган.
 
Нашрнинг ёзишича, Эрон томони мазкур маблағни тўрт нафар америкалик маҳбус учун тўлов пули сифатида кўриши мумкин.  Аммо, Оқ уй вакиллари пул ва маҳбуслар ўртасидаги алоқадорликни рад этмоқда. АҚШ президенти девонининг сўзларига кўра,  бу сумма Эрон билан қурол-яроғ масаласидаги баҳс учун АҚШ томонидан тўланиши керак бўлган 1.7 миллиард долларнинг бир қисми ҳисобланади.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!